478

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан электрон оммавий ахборот воситаларининг медиа-базасини ўрганиш доирасида "ЎЗБЕКИСТОН: МУСТAҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ" мавзусида контент-таҳлил тадқиқоти ўтказилди. Тадқиқот натижалари ҳисобот даврида ахборот материалларининг каттагина қисми давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш, Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш  доирасида мажмуавий ва тизимли ишлар олиб борилаётган Ўзбекистон жамияти ҳаётидаги асосий воқеаларни ёритганлигини кўрсатиб турибди.