29.03.2023
253
ЖОНЛИ ЭФИР
Оила азал-азалдан жамиятимизнинг асоси бўлиб ҳисобланади ва ижтимоий сиёсатда муҳим роль ўйнайди. Мамлакатимиз Асосий Қонунининг янги таҳририга киритилган муҳим ўзгартиришлардан бири шундаки, никоҳ тузилмасида аёлларга ҳам, эркакларга ҳам тенг ҳуқуқлар берилиши ва никоҳни ихтиёрий равишда тузиш қўллаб-қувватланади. Янги таҳрирнинг 14-бўлимига мувофиқ, оила ўзи қамраб оладиган ижтимоий муносабатларни, шу жумладан, болалар, ёшлар масалаларини, оила институтини ижтимоий, иқтисодий ва маданий қўллаб-қувватлаш кафолатларини кенгайтиришга йўналтирилган, дарвоқе, ушбу ўзгартиришларни тайёрлашда хорижий тажриба ва халқаро стандартлар ҳисобга олинган.