18

STADA Health Report 2025 тақдимоти ва "Ижтимоий фикр" Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг иштирокини ёритувчи таҳлилий материал

2025 йил 26 июнь куни Тошкент шаҳридаги Hyatt Regency меҳмонхонасида STADA Health Report 2025 халқаро тадқиқотининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда жаҳон соғлиқни сақлаш тизимидаги энг долзарб масалалар — жисмоний ва руҳий саломатлик, тиббий профилактика, соҳага ишонч, давлат ва хусусий институтларнинг ўрни каби муаммолар юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилди.

Тақдимотда 22 давлатда ўтказилган сўнгги тадқиқот натижалари эълон қилинди. STADA Health Report — фармацевтика соҳасидаги нуфузли STADA Arzneimittel AG компанияси ташаббуси билан ўтказиладиган, халқаро даражадаги энг йирик ва мустақил ижтимоий-илмий тадқиқотлардан бири ҳисобланади. Бу йил тадқиқотда Ўзбекистон учинчи марта иштирок этди. Мамлакатимиздаги сўровлар февраль–март ойларида 1000 нафарга яқин фуқаро ўртасида ўтказилган бўлиб, натижалар аҳолининг соғлом турмуш тарзига бўлган муносабати, стресс ва руҳий саломатлик ҳолати, шифокорларга ишонч даражаси, тиббий хизматларга етарлилик каби муҳим кўрсаткичларни қамраб олди.