30.07.2026
11
ФУҚАРОЛАР ОДАМ САВДОСИ ТЎҒРИСИДА:ХАБАРДОРЛИК, САБАБЛАР, ОҚИБАТЛАР ВА ҚАРШИ КУРАШИШ
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан замонамизнинг энг кескин ва ташвишли муаммоларидан бири — одам савдоси масалаларига бағишланган тизимли, ҳар томонлама ва илмий жиҳатдан асосланган мониторинг тадқиқотлари ўтказилмоқда. Ушбу муаммо нафақат фуқароларимиз ва жамиятимиз хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, балки адолатли равишда халқаро ҳамжамиятни ҳам ташвишлантирмоқда.


