28.11.2023
303
25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни
Ҳар йили дунё бўйича қатор давлатларда 25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунидан бошлаб 10 декабр – Инсон ҳуқуқлари кунигача бўлган даврда “Зўравонликка қарши 16 кун” халқаро тарғибот компанияси ўтказилади.
Халқаро ва алоҳида давлатлар даражасида олиб борилаётган аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ва унинг олдини олиш глобал миқёсда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Мамлакатимизда ҳам хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши бир қанча маърифий тадбирлар ўтказилиб, кенг жамоатчиликка гендер тенглигининг мазмуни, мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар ва қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.