30

ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИГА

ЎЗБEКИСТОНЛИКЛАРНИНГ ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРИ: АНЪАНАЛАР, ТЕНДЕНЦИЯЛАР, ИСТИҚБОЛЛАР

Оила - жамиятнинг шунчаки ўзагигина эмас, балки унинг руҳи, куч-қуввати, авлодларни боғловчи жонли риштасидир

Мамлакатимизда оила институти асрлар давомида анъаналар, таълим, тарбия, ижтимоий барқарорликнинг ўзаги бўлиб келмоқда. Айнан оилада маънавий-ахлоқий меъёрларга асос солинади, дунёқараш шаклланади, Ватанга муҳаббат туйғулари сингдирилади. Бугунги кунда жадал ижтимоий ўзгаришлар шароитида оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш масалалари алоҳида аҳамият касб этмоқда.