13

ISO стандартларини жорий этиш доирасида «Ижтимоий фикр» РЖФЎМда кибергигиена бўйича тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 август куни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида ходимларнинг кибергигиена соҳасидаги рақамли саводхонлигини оширишга бағишланган махсус амалий тренинг бўлиб ўтди.

Тадбир Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўлими томонидан А.А. Набиевнинг бевосита раҳбарлигида ташкил этилди. Тренинг спикерлари сифатида АХ бўлими экспертлари Абдуганиев Нурмуҳаммад ва Маълумотлар лабораторияси ходими Эргашев Муҳаммадали иштирок этдилар.