14.08.2026
18
“СОЦИОЛОГИК СЎРОВДА САВОЛ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МОҲИЯТИ” МАВЗУСИДА ЎҚУВ-ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТИ БЎЛИБ ЎТДИ
«Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг CATI тадқиқотлар бўлими мутахассислари учун «Социологик тадқиқотларда савол турлари ва уларнинг моҳияти» мавзусида навбатдаги ўқув-тренинги бўлиб ўтди.
Тренингдан кўзланган асосий мақсад мутахассиларнинг социологик тадқиқотларда қўлланиладиган савол турлари ва шакллари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, интервю жараёнининг методологик сифатини ошириш ҳамда саволларни респондентларга аниқ, холис ва тушунарли тарзда етказиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат бўлди. Шунингдек, интервю давомида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг самарали усуллари кўриб чиқилди


