483

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин муборакбод этади!
Ушбу қутлуғ айём том маънода умумхалқ байрамига, азалдан халқимизга хос бўлган юксак ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсолига айланди. Президентимиз таъбири билан айтганда, дарҳақиқат, миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидадир. Бу ҳақиқатни бугунги кунда бизнинг ҳар биримиз ҳар қачонгидан кўра чуқур ҳис этмоқдамиз. Ана шундай буюк маънавий қудрат манбаи бор экан, бебаҳо она-юртимиз доимо нурафшон, халқимизнинг турмуши ҳамиша фаровон бўлади.
Қутлуғ байрам муносабати билан азиз юртдошларимизга “Армия ва халқ – бир тану бир жондир” деган улуғ ғояни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлида мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти метиндек мустаҳкам, халқимизнинг ҳаёти тинч ва барқарор, юртимиз осмони доимо мусаффо бўлишини тилаймиз!


БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДЎСТЛАР!

“Ижтимоий фикр”
республика жамоатчилик
фикрини ўрганиш Маркази

“Ижтимоий фикр” РЖФЎМ Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига, армиядаги хизмат ва ҳарбийлик касбига ўзбекистонликларнинг муносабатини аниқлаш мақсадида мамлакат фуқаролари ўртасида социологик сўров ўтказди. Унда мамлакатнинг барча минтақаларида яшовчи фуқаролар, эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катта авлод вакиллари, турли касб эгалари иштирок этишди.

БАТАФСИЛ...