164

Мамлакатимиз электрон оммавий ахборот воситалари веб-сайтларининг «Бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзуси бўйича нашрлари мониторинги:

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан контент-таҳлилнинг социологик усули асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг устувор йўналишларидан бирини ёритиш замирида «Бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш» мавзусида мамлакат интернет нашрларининг мониторинги ўтказилди.

Тадқиқот танловига Миллий доменнинг фойдаланувчилар орасида оммалашган “Xs.uz”, “Uzа.uz”, “Yuz.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”, “Podrobno.uz” ва “Daryo.uz” каби интернет нашрлари киритилди.

Умуман олганда, ресурсларнинг оммавийлиги ва нуфузлилиги, шунингдек, тадқиқот мавзуси билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий воқеаларни юқори сифатли ёритиш қобилияти танловнинг асосий мезони бўлди. Тадқиқот даври 2023 йилнинг январь-февраль ойларини ўз ичига олди.