256

Халқаро давра суҳбати

2023 йил 8 февраль куни Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишнинг стратегик мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида аёллар фанининг интеграциясини ўрганиш  мақсадида Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар  кунига бағишланган «Илм-фандаги хотин-қизлар: яшил иқтисодиёт истиқболлари ривожланишнинг янги парадигмаси сифатида» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозорини тадқиқ қилиш институти, Тошкент халқаро кимё университети, Остона халқаро университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази давра суҳбати ташкилотчилари бўлдилар.

БАТАФСИЛ..